Ассалому алайкум! Қимматли вақтингизни аямай жавоб бераётганингиз учун Аллоҳ Ўзи ажрингизни зиёда қилсин. Аёл киши кўчада намоз ўқиши жоизми? Водийга кетаётганимизда намоз вақти бўлиб қолса машинани тўхтатиб ўқиб олса бўладими ёки уйга бориб қазо қилиб ўқиган афзалми? Туғруқҳонага борганимда шом вақти бўлиб қолди, қаерда намоз ўқиса бўлади, деб сўрадим. Улар ичкарига ҳеч кимни киргизишмас экан. Ўшанда бир аёлдан жойнамоз топиб ҳовлисида кўзга унча ташланмайдиган бурчакда шомни ўқиб олдим. Атрофда бир-икки эркаклар ҳам бор эди. Мана шундай ҳолатлар яна бўлиб қолса қандай йўл тутган яхши?
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳдан тавфиқ сўраб айтаманки, фарз намозини машинада ўқиш жоиз эмас. Чунки қиёмда туриш, сажда қилиш, қиблага юзланиш намознинг шартларидир. (Машинада эса буларнинг имкони йўқ). Шу сабаб ундан тушиб, қиблага юзланиш лозим бўлади. Ёмғир ёки душман бўлмаса, намоз учун машинадан тушиш фарз бўлади. Aгар ёмғир ёғаётган бўлса ёки машинани тўхтатиши бирорта хавф туғилишига сабаб бўладиган бўлса ва бошқа сабаблар бўлса, шундагина қиблага юзланмасдан, имо билан ўқиш жоиз.
Аёл кишининг намози эркаклар уни кўриб турсалар ҳам, жоиздир. Aммо у қодир бўлганича сатрланиши керак. Бирор жойда эркакларнинг борлиги намозни кечиктиришга узр бўла олмайди. Валлоҳу аълам.
Шайх Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳ