Ассалому алайкум! Менинг бир қадрдоним бор эди. У мени алдаб менга ёлғон гапириб бир курусдош болага мен ҳақимдаги маълумотларни берган. У бола эса менга ҳалол бõлмаган муносабатларни таклиф этди. Ҳафа бõлдим. Мени ёш бола билишди. Мен учун гаплашинг ҳам деди... Алҳамдуллиаҳ мен õз шанимни сақлай биламан. Мен бунга кõз юмган эдим. Аммо мени соддалигим,ишонувчанлигимдан фойдаланиб мени яна алдади. Менга ёлғон гапириб,алдаб у болага манзилимни берибди. Тõғриси жуда қаттиқ хафа бõлдим. Қалбимни оғритишди Ва буни õзига айтдим. У менга ниятим яхши эди деб мендан узур сõради. Уни кечира оламан Алҳамдуллиаҳ. Унга ортиқ ишона олмайман. Яъни унга ярашишни таклиф қилсам қадримни йõқотиб қõймасмикинман. Тõғриси биров билан аразлашиб юра олмиман. Нима деб маслаҳат берасиз ундан воз кечайми ёки ярашишни таклиф қилайми. Авваламбор сизди вақтизни бундей савол билан олаганим учун узур сõриман аммо бу менга муҳим. Мени кечиринг. Ва Жавоб учун олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Ёзганларингиздан гап ким ҳақида кетаяпти айнан тушунарсиз. “Уни”, “унга” деб ёзгансиз. “У” аслида ким ўғил болами ёки қиз болами? Агар ўғил бола бўлса у ҳолда ҳар қандай ўғил боладан қиз бола қочиши керак. Номаҳрамлар билан никоҳдан аввал гаплашиш ножоиз амал ҳисобланади шариатимизда. Ага “у” қиз бола бўлса у ҳолда бу каби дугоналар йўлингизда ҳали кўп учрайди. Ҳалол бўлмаган ишни таклиф қиладиган одамлардан узоқроқ юриш керак. Валлоҳу аълам!