Ассалому алайкум! Ассалому алайкум! Ҳурматли сайт юритувчилари. вақтингизни аямай саволларимга жавоб бераётганингиз учун мингдан минг рахмат Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Ўзи буюк мукофоти бн сийласин. Борингизга шукур. Биз овсиним бн ёш оналармиз. Оилавий шароитимиз туфайли асабларимиз бузилса табиийки аламимизни боламиздан олиб қўямиз аслида уларга бақиришни уршишни ҳоҳламаймиз лекин жахл чиққанда ақл кетади дегандек сабрсизлик қилиб Аллоҳ берган неъматларимизга билиб билмай жахл қилиб қўяяпмиз. Ахир улар ҳали кичника кўп нарсани тушунмайди, биз мийямизда урушсак айтганимизни қилади мажбур бўлади деб болани онгини захарлаб қўрқоқ ва баттар гапга кирмайдиган қилиб қўяяпмиз. Менимча бунақа вазиятлар бизнинг юртдаги кўп оилаларда учраса керак. Фарзандларимиз асабий бўлиб қолишига ўзимиз сабабчи бўлиб қолаяпмиз. Саволим шуки: 1. Биз каби ёш оналар учун динимизда шундай синовлар учун озгина бўлса ҳам тасалли борми?, зеро бизга шу нарса куч бўлсаю сабр қилсак. 2. Шариатимизда асабни жиловлаш учун қандайдир ёлъ, дуо ёки зикрлар борми? бизга тўғри йўл кўрсатинг илтимос. Яна бир бор катта рахмат!!!
– Ва алайкум ассалом! “Вал аср”, “Алам нашроҳ”, сураларини ва истихорани кўпроқ такрорлаб туринг. Тасаввур қилинг. Турмуш ўртоғингиз ёки қайнонангиз асаби чарчаб сизни ва овсинингизни урса сизга ёқадими? Болалар ҳам ҳудди шундай. Сиз ўзингизни жиловлай ололмасангиз болада нима айб? Болани урган ҳар бир ҳолатингиз бола катта бўлганида жуда аянчли ҳолатларга тушиб қолишингизга сабабчи бўлиши мумкин. Аллоҳ асрасин. Шунинг учун ўзингизнинг эмоцияларингиз, ҳис-туйғуларингизни жиловлангда болага ниҳоятда зарур бўлган оналик меҳрини беринг. Ўзингизни жиловлаш учун зикрларни кўпроқ қилинг, ибодатларга шошилинг, илм ўрганинг, тоза ҳавода болалар билан биргаликда сайр қилинг, фойдалик тўғри овқатларни пишириб тановул қилинг, болалар билан иложи борича кўпроқ гаплашинг. Уларнинг саволларига эринмай жавоб беринг. Улар билан биргаликда расм чизинг. Копток ўйнанг. Ўзингиз ҳам енгил тортасиз, ғуборларингиз кетади ҳамда болаларингиз ҳам ҳурсанд бўладилар. Сизни ҳурмат қиладиган, чин кўнгилдан яхши кўрадиган ва қадрлайдиган яхши фарзандлар бўлиб етишиб чиқадилар. Валлоҳу аълам!