Унаштирувни бузиш гуноҳми?

16:21 / 28.07.2021 | Zuxraxon | 557
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум! Қадрли устозлар, Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин. Мен бир йил аввал ҳижобга кириш ниятим борлигини уйдагиларга айтганман. Ота-онам менга жиддий қаршилик кўрсатишган эди ҳатто дадамлар йигитинг айтяптими деб ноҳақ, нафсониятимга тегадиган гап айтгандилар. Истагим кучлилигидан аввалига орқадан қилиб ўраб одамларни кўзини ўргатиб кейин ҳижоб ўрадим. Ўша кезлари ота онам ҳатто аммаларим ҳам ёмон кўз билан қарар, ҳар ишимга рўмолимни қўшиб гапириб ечасан дейишгача боришганди, хуллас тазйиқлар кўп бўлган. Онам менга ҳижобда юрсанг яхши жойдан совчи чиқмайди деган ҳавотир билан розимасман дейишгача борганлар. Алҳамдулиллаҳ Аллоҳ қодир қилиб ҳозирги кунда ҳаммалари чин кўнгилдан рози бўлмасалар ҳам ҳар ҳолда кўникиб қолишган. Ўша тазйиқлар остида бир йигитга унаштиришларига розилик бергандим. У инсон ҳижобимга қарши эмасдилар, аммо ҳижобга, ибодатга муҳаббатлари йўқ эди шунчаки қабул қилардилар холос. Мен у инсонга кўнгил қўёлмадим 7 ой ўтиб унаштирувимни буздим. У инсондан ҳеч ёмонлик кўрмадим аммо ҳижоб масаласида ҳамма менга биз мулла қорилар оиласиданмасмиз, уларни йўриғи бошқа дейверарди мениям фарзандларим шундай гапларни эшитиб катта бўлмасин деб ибодатни Аллоҳни чин маънода севадиган инсон билан ҳаётимни боғлашни хоҳлайман. У инсон билан алоқани узганимдан афсус қилмайман аммо менга ёмонлиги тегмаган инсонларни яни у инсонни оила аъзолариниям унаштирувни бузганим учун мендан кўнгиллари қаттиқ ранжиган. Аллоҳ наздида инсон кўнглини оғритиш қандай катта гуноҳлигини биламан. Шунинг учун ҳам у инсондан ва у инсон орқали оила аъзоларидан узр сўрашга доим тайёрман, аммо мени узр сўрашим уларга умид бериб қўйиб яна баттар ранжишларидан қўрқаман. Мен нотўғри қилмаганманми? Менга нима маслаҳат берасизлар? Аллоҳдан қўрқувим сабаб ҳаловат тополмаяпман илтимос бефарқ қолдирманглар. Ёрдамингизга мухтожман!!!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Узр сўраш шарт эмас. Бу масалалар ихтиёрга боғлиқ. Сиз ўзингизга муносиб куёв танлашга ҳақлисиз. Валлоҳу аълам!