Ассалому алайкум! Мен психологияга қизиқаман ва шуни касб қилмоқчиман. Психологияга ислом динида қандай қаралади? Инсонларнинг кўринишларига, қиладиган ҳаракатларига ва қўядиган имзоларига қараб уларни ҳарактерларини билиш бу фолбинликга кирмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Психология бу математика, физика, биология каби алоҳида фан. Бу фолбинлик эмас. Психологияга ўхшаган бошқа нарсалар борки улардан қўрқсангиз бўлади. Психология бу инсон психикаси билан ишлашдир. Инсон борки унда психика бор. Психикаси бўлмаган инсоннинг ўзи йўқ. Аллоҳ бандасини шундай яратган. Адашиб қолишдан қўрқсангиз аввал шаръий илмларингизни ривожлантиринг кейин психологик билимларингизни оширишингиз мумкин. Агар бу фолбинлик бўлганида исломий билимларни шунча йилдан бери халқимизга ёйиб келаётган ва асосчиси Шайх ҳазратлари Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф бўлган Муслимаат.уз сайтида “Психологга саволим бор” рукни фаолият юритармиди? Валлоҳу аълам.