Растушовкани ўчириш тўғрисида

12:30 / 29.07.2021 | ZILOLA SHOMURODOVA | 651
Ассалому алайкум! Синглим гунох эканини билмасдан қошини растушовка қилдирган, энди ниҳоятда афсусда. Ҳаттоки ўчириш ҳақида ҳам ўйлаб юрибди. Намозларини тавба қилиб, қабул бўлишини умид қилиб ўқияпти. Растушовкани ўчириш ҳақида эшитибди, шундай қилса бўладими, яъни кейин таҳорати ва намозлари тўкис бўладими? Ёки тавба қилишининг ўзи етарлими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Тавба шарт. Ўчириш зарарли бўлмаса, ўчиргани афзал. Валлоҳу аълам!