Ассалому алайкум! Одина опа жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Вафот этган кишининг ҳаққига Қуръон Каримни тўлиқ хатм қилиб бағишлаш керак деб эшитдим. Қуръонни тўлиқ хатм қилиб бўлгунча ҳар куни ўқиган оятларни бағишламай охирида битта қилиб юбориш керакми? Агар ҳар куни ўқиганларимни Пайғамбаримиз ва муминлар руҳига бағишлаб 30 пора тўлиқ бўлгандан кейин уни тўлиқ бағишласам ҳам бўладими ёки кунлик ўқиганларим 30 жуз тўлиқ бўлгунча бағишламай турайми?
– Ва алайкум ассалом! 30 порани ният қилган бўлса жамлаб бағишлагани афзал. Валлоҳу аълам!