Насихат

15:32 / 18.07.2021 | ZILOLA SHOMURODOVA | 288

Ассалому алайкум! Хурматли устоз, Аллох сиздан рози булсин. Сизларга узимни кийнаётган яна битта саволим билан мурожаат килмокчиман. Менинг битта синглим бор, унинг иккита кизи ва битта угли бор, 9, 7, 4 ёшларда . Болалари жудаям шух, жуда куп тартибсизликлар килиб куйишади. Уларни хозир тарбия килинадиган вакти. Шунака пайтларда мен жиянларимга тугри тушунтиришлар бермокчи булсам, синглимнинг аччиги келади . У купинча болаларининг киликларига беетибор булади, баъзида эса улар билан жуда купол муомала килади. Аралашсам орамизда дарров кунгил огритишлар пайдо булади. Болалари сал катта булгунича камрок куришиб туришимиз керакми деб уйлаб коламан. Чунки унга ёрдам бермокчилигимни хам тушунмайди. Узи иккита опа сингилмиз. Онамиз оламдан утганлар. Мен тез тез хабар олиб уйимга чакириб турмасам хам хафа булиб йиглайди. Албатта опаси сифатида уни кийнаётган нимадир бор йуклигига кизикаман. Оиласи куёви, кайнота ва кайнонаси жуда яхши одамлар муомалалари аъло даражада, синглимни кунглига карашади. Буларни хар кун телефонда хабарлашиб туришимиздан меникига тез тез келиб туришидан биламан. Тугрисини айтсам мен телефон килмайман, чунки гаплашиб булгунича хам болаларига бакир чакир килишидан чарчаганман. Бола тарбиясига тугри карамаяпти. Менимча болари хакида купчилик ёмон фикр билдиришлари уни шу холатга олиб келган, деб уйлайман. Узи болаларини мактамокчи булади, болалари тескарисини курсатиб куйиб калтак ейишади. Унга опа сифатида кандай ёрдам беришни билмаяпман. Илтимос, маслахат берсангиз, У билан кандай муомала килай.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Баъзи аёлларнинг хулқи бола туғилиши билан ўзгара бошлайди. Яъни табиатига хос бўлган баъзи қилиқлари янада чуқурлашиб кетади ва у яқинларининг кўз олдида бутунлай бошқа одамдек кўрина бошлайди. Кўпинча туғруқдан кейин аёл кишининг хулқи ўзгара бошлайди. Синглингизга аслида ёрдам керак. Асаблари ёмонлашган. Дам олиши керак. Ўз устида ишлашига имкон бериш керак. Синглингизда бундай имконият йўқ бўлса керак. Хотиржамлик топиши билан билимларини оширишга ёрдам бериш керак. Ундан иложи борича телефонда бўлса ҳам ҳол-аҳвол сўраб тураверинг. Тўғри сизнинг ҳам асабингиз чидамайди. Аммо ўзини яхши ҳис этиши учун бу синглингиздаги ягона имконият. Валлоҳу аълам.