Раҳмат қандай айтилади?

22:41 / 19.07.2021 | Shahnoza | 362

Ассалому алайкум! Жазакаллоҳу Ҳойрон, Жазакиллаҳи Ҳойрон ,Ва ийяка, Ва ийякилар ҳақида илтимос тўлиқ маълумот беринг. Жуда ҳам кўп тортишувлар бўлиб кетади курсдошлар орасида. Ёзсам хато дейишади. Ишлатмасам, суннатга мувофиқ раҳмат айтинг, дейишади. Жавобингиз биз ёшларга жудаям манфаатли бўлади иншааллаҳ.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! جَزَاكَ الله خَيْرًا - Аллоҳ сиз (эркак)ни яхшилик билан мукофотласин.
جَزَاكِ اللهُ خَيْرًا -  Аллоҳ сиз (аёл)ни яхшилик билан мукофотласин.

وَ إِيَّاكَ - (Сиз эркак)га ҳам.
وَ إِيَّاكِ - Сиз (аёл)га ҳам.

 Валлоҳу аълам!