Ассалому алайкум! Ҳозирда ёши катта, намозни тўлиқ ҳаракатлари билан ўқий олмайдиганлар учун стул ишлаб чиқаришган. Шунда намоз ўқиш жоизми? Яъни, туриб ўқишга қодир бўлмаган одам, стулда ўтириб ўқиса, саждани қандай бажариши лозим?
– Ва алайкум ассалом! Сажда қиладиган ери билан ишлаб чиқарилган махсус стулда намоз ўқиш жоиз эмас. Саждага бора олмайдиган киши имо ишора билан сажда қилади, ердан кўтарилган нарса устига сажда қилмайди. Валлоҳу аълам!