Ассалому алайкум! Ўғлимиз энди туғилди, 2 ойлик бўляпти. Аллоҳ рози бўладиган қилиб тарбиялашимиз учун кимнинг, қандай китобларини ўқишимизни тавсия қиласизлар. Аллох рози бўлсин сизлардан.
– Ва алайкум ассалом! Аввало, оила ва қариндош, қўшнилар билан силаи раҳмда бўлинг. Ҳалол ва ҳаромдан тақво қилинг. Ибодатда бардавом бўлинг. Илм олишда ҳеч тўхтаманг. Доим таҳоратли ҳолда бола эмизишга ҳаракат қилинг. Фарзандингизни Қуръон оятлари, дуо ва зикрлар билан ухлатинг. Кундалик режимни тўғри тузиб олинг. Аллоҳ ёмон сўзларни севмайди. Ҳеч қачон ҳақоратли сўзлар ишлатманг. Бола оиладан намуна олишини ёдингизда тутинг. "Исломга бағишланган умр", "Қизларжон", "Фарзанд тарбияси", "Сиз қандай яшамоқчисиз?", "ҚУРЪОНИ КАРИМ" ни ўқиш ва ёдлаш, "Тафсири ҳилол", "Ҳадис ва ҳаёт" каби кўплаб диний ва бадиий асарларни ўқиб, ибрат олишингизни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам!