Кайнонам билан булган вокеаларни унутолмаяпман

18:36 / 21.07.2021 | Fozila | 417

Ассалому алайкум! Турмушга чикканимга 1ой булди.Кайнона кайнотам билан 20кун бирга турдик.Кейин турмуш уртогимни ишлари билан бошка шахарга кучиб келдик.Шу 20кунни ичида кайнонам менга нисбатан куп хафа киладиган ишлар килдилар.Туйимдан 2 3 кун олдин соглигимда муаммолар булиб касалхонада даволаниб чикдим.Тулик тузалмадим ва келинлик уйимда хам даволанишни давом эттирдим.Касал булишимга карамай сахар туриб кеч ётиб уйдаги ишларни хам килиб йурдим.Лекин менга чаккон эмассиз у ишни килмабсиз буни килмабсиз,эрталаб орада 1 2 марта ухлаб колсам кесатиб гапирдилар ухлаб колганимни.Нимаики иш килсам хаммасига унакамас бунака килинг дедила турмуш уртогимга мани ёмонлаганларини хам эшитдим.Балки мен хам ёшлигимга бориб хато килгандирман.Лекин у хонадонда мени янги демадилар бетоб демадилар хуллас шу утган 20кунда уйдан хам келинликдан хам безидим.Хар кун шу булган вокеалар ёдимга тушади сикиламан унутолмаяпман.Унутишим учун Нима килай?

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Сиздаги бу ҳолат ёпишқоқ ҳаёллар неврози бўлиши мумкин. Келиб чиқиш сабаблари ҳам ҳар хилдир. Масалан генетик мойиллик, органик ёки биохимик сабаларга кўра мия фаолиятининг ўзгариши, нейромедиатрларнинг дисбаланси, психик шикастланиш, стресс, инфекцион касалликлар, хомиладорлик. Сизнинг бу ҳолатингизнинг келиб чиқишига эҳтимол таъсирчан темпераментингиз сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳолатдан қутулиш учун бир дафтарга сизни қийнаётган барча муаммоларни ёзинг. Бу ишдан кейин ҳаёлларингиз анча тинчланиб қолади. Кўпроқ дам олишингиз, тўғри овқатланишингиз, севган машғулотларингиз билан шуғулланишингиз, жисмоний машқларни бажаришингиз яхши ёрдам беради. Набодо ҳолатингиз кучайса психотерапевт қабулига боришингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам.