Йўл кўрсатинг менга

16:54 / 31.07.2021 | Shahnoza | 353
Ассалому алайкум! Мен 24 ёшдаман, ҳали турмушга чиқмаганман, Диним Исломни тўлиқ, мукаммал даражада ўрганмоқчиман, келажакда фарзандларимни муносиб уммат қилиб тарбиялашни мақсад қилганман. Аммо илмим йўқ. Ҳали араб тилини ҳам билмайман. Устоз менга йўл кўрсатинг, мен кеч қолмадимми? Нимадан бошлашим керак? Нималарга эътибор қаратишим керак?
Бу йўлда аввало Аллоҳ осон айласин, ҳар қандай заҳматга тайёрман. Менга йўл кўрсатинг. Диним учун нафи тегадиган уммат бўлай ва марифатли умматлар етиштиришликка муваффақ бўлай. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Илм олиш кеч эмас ҳеч қачон. Фарз амалларини билишдан бошланг, намоз, рўза, закот ва ҳаж. Валлоҳу аълам!