Маҳрамсиз сафар

16:50 / 31.07.2021 | Maryamxon | 440
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ устозам. Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Саволим қуйидагича: 1) Бир толиби илм муслима илм йўлида сафар қилмоқчи бўлса-ю, моддий тарафлама шароит бўлмагани сабаб уни маҳрами самолётгача кузатиб қўйса ва самолётда бошқа солиҳа қизлар билан бирга кетса бўладими?
2) Аёл киши илм йўлида сафар қилмоқчи бўлса, маҳрами у билан бирга бориб уни ташлаб ўзи қайтса бўладими, у, яъни толиби илм аёл у ерда 15 кундан кўп қолади ва албатта бундай ҳолатда шариатимизда муқим ҳисобланадику?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бизнинг мазҳабда маҳрам бирга сафар қилиши лозим. Ҳеч бўлмаганда у тарафдан маҳрам кутиб олмоғи лозим. Маҳрам ишончли ерга қўйиб қайтса жоиз. Валлоҳу аълам!