Садақа

18:59 / 31.07.2021 | Nurali Umarov | 1470
Ассалому алайкум! Биз ўғлимизни сочини 7 кунлигида қайчилаб олган эдик, бу жоизми ёки соч оладиган асбоблар билан тагидан бутунлай олишимиз керак эдими? Ўша вақтда имконим йўқ эди садақа чиқаришга, сочини пакетга солиб олиб қўйганмиз, энди имконим бўлганда соч оғирлигича кумуш миқдорида садақа чиқарсам бўладими? Садақани мухтож бўлишса бирга яшайдиган ота-онамга ёки ибодатли бўлмаса ҳам қариндошимга берсам бўладими? Ёки бирор ибодатли етим-есир, бева-бечорага берганим маъқулми, кимга берганим жоиз?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қорин сочини олиш ва ўшандан садақа чиқариш керак. Қай йўл билан бўлса ҳам олиш жоиз. Садақани ибодатли кимсаларга берилади. Валлоҳу аълам!