Ассалому алайкум! Мен 8 ойлик ҳомиладорман, буйрагимда озгина шамоллаш бор экан. Кўп ҳожатга бориб таҳоратимни ушлай олмаяпман, намозларим қазо бўлиб қоляпти, оёғимни кўп ювиб қўйяпганимга экан, шунинг учун нима қилай, таяммум қилсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Шифокор таҳорат тўғри келмайди деб таъкидласа, таяммум жоиз. Валлоҳу аълам!