Хиёнат қилган аёлга адолат қилинадими?

18:53 / 31.07.2021 | Shahodat | 731
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Аллоҳ илмиларингизни зиёда қилсин. Бир аёл кўп йиллар давомида эрига телефон орқали ҳиёнат қилиб келган. Бундан эри хабар топгач аёл жуда қаттиқ пушаймон бўлди ва тавба қилди. Энди эр фарзандлари учун яшаяпди, лекин уйланмоқчи. Аёл уйланишини истамасдан уйлансез адолат қилолмайсиз деб шу йўл билан уйланишдан қайтармоқчи. Эри эса менга ҳиёнат қилганинг учун ман ҳам адолат қилишим шартмас, деяпти экан. Шу ўринда эр ҳақиқаттан адолатли бўлмаса ҳақли ҳисобланадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Хиёнати адолатсизлигига баҳона бўла олмайди. Хиёнат қилган бўлсада, адолат қилиши шарт. Валлоҳу аълам!