Улитка савдоси

06:24 / 01.08.2021 | Nilufar | 286
Ассалому алайкум! Мен улитка (шиллиққурт) сотиб олгандим, фойдаланганимда яхши ўзгариш сезилди. Кейин ўзим улитка савдоси билан шуғулланишни бошладим. Шу иш тўғрими? Шиллиққуртни ҳаром деб эшитдим. Сиртдан қўллашга домлаларнинг фатво берганларини кўрдим, сиз нима маслаҳат берасиз, давом эттирсам бўладими савдони ёки тўхтатайми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ташқи истеъмол жоиз бўлганидан кейин савдоси ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!