Соч улаш

19:27 / 29.07.2021 | Oydinoy Samatova | 467

Ассалому алайкум! Исломда соч улаш ҳақида бирор-бир ҳукм борми? Масалан, сочни ўриб учига сотиб олинган қўшимча сочни улаш. Олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом!
حَدَّثَنَا هِشَامٌ، أَنَّهُ سَمِعَ فَاطِمَةَ بِنْتَ الْمُنْذِرِ تَقُولُ: سَمِعْتُ أَسْمَاءَ قَالَتْ: سَأَلَتِ امْرَأَةٌ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ ابْنَتِي أَصَابَتْهَا الْحَصْبَةُ، فَامَّرَقَ شَعَرُهَا، وَإِنِّي زَوَّجْتُهَا، أَفَأَصِلُ فِيهِ؟ فَقَالَ: لَعَنَ اللهُ الْوَاصِلَةَ وَالْمَوْصُولَةَ  
Асмо деди:
«Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Эй Аллоҳнинг Расули, қизимга қизамиқ тошиб, сочлари тўкилиб кетди. Албатта, мен уни эрга берган эдим, унга соч улаверайми?» деди. Шунда у зот: «Аллоҳ улама қилувчи аёлни ҳам, улама қилдирувчи аёлни ҳам лаънатласин» дедилар». Валлоҳу аълам!