Намоз ҳақида

08:57 / 09.08.2021 | Nafisa | 380
Ассалому алайкум! Мен 49 ёшдаман, яқинда тизза бўғимим лат еди, гипс қўйилган. Шифокорлар 6 ойгача тиззани букиш мумкин эмас, дейишяпди. Намозни стулда ўтириб, олдимга стул қўйиб, жойнамозни стулга ёйиб ўқияпман. Оёғим гиламда туради, лекин тўғри қиляпманми, деб кўнглим тўлмаяпди. Сизларнинг маслаҳатингиз керак.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ шифо берсин. Бундай ўқиш тўғри эмас. Намозни ўтирган ҳолда ўқийсиз. Руку ва саждани ишора билан қиласиз, яъни ҳавода муаллақ, сажда рукудан кўра пастроқ бўлади. Сажда учун олдингизга ҳеч нарса қўймайсиз. Валлоҳу аълам!