Ассалому алайкум! Мен 21 ёшдаман. Институтда туризм соҳасида ўқийман. 2-курсни тамомладим. Аллоҳ насиб қилса вилоятимда инсонларни умра сафарларига жўнатадиган сайёҳлик фирма очмоқчиман иншааллоҳ. Ёшлигимдан Қуръон ўқийман, алҳамдулиллаҳ. Аллоҳ таоло муваффақ қилса Қуръони каримни тўлиқ ёдлаб ота-онамга Жаннатда тож кийдиришни ният қилганман. Икки дунёйим учун манфаатли ва Аллоҳ розилиги учун солиҳ амаллар қилишни хоҳлайман. Туризм соҳасида ўқишим ва ўқишимни давом эттиришим тўғрими? Илтимос маслаҳат беринг. Раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло ниятларингизга етказсин. Тўғри, иншааллоҳ. Ислом оламида катта эътиборга эга бўлган юртимизни яна нуфузини қайта кўтарилишига ҳисса қўшишни ният қилинг. Валлоҳу аълам!