Аёлларга хос

00:32 / 16.08.2021 | Нодира Бегим | 513
Ассалому алайкум! Мен таҳоратим узоқроқ туриши учун пахта тампондан фойдаланаман. Бир масалада иккиланиб қолдим. Ўша тампонни таҳорат олиб бўлгач қўйиш керакми ёки мустаҳаб қилгачми? Яна тампонни бир учи ташқарида қолиш керакми ёки кўринмаслиги керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Иккисидан кейин қўйса ҳам бўлади. Бир учи ташқарида қолиш керак. Валлоҳу аълам!