Ассалому алайкум! Ёшим 21 да, оилалиман, ҳомиладорман. Ҳаётимда нохуш воқеалар кўп бўлмоқда. Қайнонам билан қанча муроса қилмайин, лекин негадир барибир урушиб қолавермоқдамиз. Мунтазам равишда қилаётган ишларимдан айб топавериб, мени силтаб, жеркиб сўкаверадилар. Ҳаммага ёлғон гапириб, қилмаган ишимни қилди дейдилар, мени кўпчиликка ёмонлайверадилар, нима яхшилик қилсам ҳам ёқмайди. Асабларим жудаям чарчаган, улар ўзларини оқлаб, менга 100% айбни тонкаб қоядилар. Ҳомиладорлигимга ҳам қарамай,мени озгина фурсат ҳам тинч қўймайдилар.Мен ҳақимда ёлғон тўқишларидан,ёлғончиликларидан жудаям чарчадим. Умуман уларни кўргим ҳам, гаплашгим ҳам келмай қолган.
– Ва алайкум ассалом! Қайнонангиз ҳақиқатдан ҳам шундай қилаётган бўлса демак унинг ё тарбияси яхши эмас, ё руҳий ҳолати яхшимас. Нима бўлганида ҳам қайнонангиз бошқа инсон ва сиз қайнонангиздек бўлиб қолмаслигингиз керак. Сиз қайнонангиз билан тил топишишингиз учун бир тактикани қўллаб кўрсангиз бўлади. У ҳам бўлса қайнонангизни ўзига мақташ. Биринчи бу ишни ҳаёлан бажариб кўринг. Кейин ҳақиқатда бажариб кўринг. Гўёки тадқиқот ўтказгандек. Масалан “ойижон сиз фалон ва фалон аёлсизда сиздан мана шу соҳада жуда кўп нарсаларни ўргандим” ёки “ойижон мана бу кўйнагингиз сизга жуда ярашадид.а кўркингизга янада кўрк қўшади” каби. Мана кўрасиз қайнонангиз сизга бўлган муносабатини дарҳол ўзгартиради. Валлоҳу аълам!