Қизларнинг спорт билан шуғулланиши

01:29 / 17.08.2021 | Zulfiya | 350
Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда жисмоний машғулот билан мунтазам шуғулланиш талаб этилмоқда. Биз фарзандларимизни ёшлигидан хар томонлама ривожланишини истаймиз. Шу ўринда ўзлари қизиққан жисмоний машғулот билан ҳам шуғулланишига шароит яратиб бермоқчи бўлиб турибмиз. Қизимиз 4 ёшда. Бадиий гимнастикага қизиқиши бор. Фақат у ерда спорт кийимлари очиқлиги муаммо бўлиб турибди. Келажакда қизимизни ўрантириш (ҳижоб киритиш) ниятимиз ҳам бор. Унгача соғлиғи учун шу спорт тури билан шуғуллантирсак бўладими, келажакда ўранган ҳолатда ҳам шуғулланса бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сатри аврат балоғатга етгандан кейин матлуб. Шундан келиб чиқиб балоғатга етгунича бу тур спорт билан шуғулланиши жоиз. Аммо балоғатга етганидан кейин номаҳрамлар олдида шуғулланиши жоиз бўлмайди, гарчи сатри аврат ҳолда бўлса ҳам. Чунки аёлларнинг номаҳарамлар олдида турли ҳатти ҳаракатлар қилишлари жоиз эмас. Валлоҳу аълам!