Ассалому алайкум устозлар! Таҳорат олиш ҳақида саволим бор эди. Таҳоратда барча аъзолар 3 мартадан ювилиши кераклигини биламиз, лекин бирор сабаб билан уст боши, юз-қўллари чанг бўлган ҳолда покланиш мақсадида аъзоларни 3 мартадан кўп ювса жоизми?
Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин...
– Ва алайкум ассалом! Поклик ҳосил бўлмаса, учтадан зиёда қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!