Азадан азага бориш

01:29 / 18.08.2021 | нилуфар | 348
Ассалому алайкум! Уйда аза бўлиб шу куни яқин қариндоши ўтиб қолса, ўша ерга борса бўладими? Катта ёшлиларни айтиши бўйича азадан азага борса, аза уланиб кетади, яна ўлим бўлиши мумкин, дийишди. Шу гап шариъатда борми ёки бидаъатми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Азадан азага бориш жоиз. Юқоридаги гаплар асоссиз. Валлоҳу аълам!