Эҳсон

01:22 / 18.08.2021 | Laylo | 337
Ассалому алайкум! Азиз устоз! Бизга вакт ажратаётганингиз учун ташаккур! Савдогар танишим хар гал ундан нарса олаётганлигим учун бонус деб нарсалар қўшиб берарди текинга. Анчасини олганман, яқинда билдим, охиратда буни жавоби қийин бўлар экан. Шу сабабли ўша опага нарсаларини қайтариб берсам олмаяптилар, керак эмас, ташлаб юборинг, деяптилар. Охиратда бу учун қандай жавоб бераман, деб ўйланиб қолдим. Илтимос маслаҳат берсангиз.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уларни олишингиз жоиз, модом ўзи рози бўлиб бераётган экан. Валлоҳу аълам!