Ассалому алайкум! Кўпдан бери савол беришга ҳаракат қиламан. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Отам кўп ичадилар. Жуда кўп маст ҳолда юрадилар. Онам ўқитувчи. Деярли рўзғорни бир ўзлари тебратадилар. Отамнинг дўконлардаги қарзини ҳам тўлайдилар. Устига иккита контракт ўқиймиз. Отам оиламизга душманлик қилганлар билан ҳам ичиб улфат бўлиб юради, ичиб келса онамга туҳмат қиладилар (онам покиза аёл эканига мен гувоҳлик бераман), уришадилар. Онамни мазалари бўлмай қолади, чарчайди. Отамга нисбатан нафратим пайдо бўляпти. У кишига қарагим, гаплашгим келмайди. Лекин жоним ҳам ачийди: соғлиқларини емиряптилар. Алкогол ичиб маст бўлган ҳар қандай одамдан жирканаман. Онам, укаларим, ҳаммамиз безиб қолганмиз. Отамни дуо қиламан. Ёмон кўриб қолганим учунми, гуноҳларим кўплиги учунми ҳеч ўзгариш йўқ у кишида. Менга дуо қилишни ўргатинг. У киши ҳидоят топиши учун биз нима қилайлик. Фарзанд сифатида мен қандай йўл тутай? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин!
– Ва алайкум ассалом! https://t.me/muallim_media/308 Даволайдиган ерга бериб юбориш керак. Валлоҳу аълам!