Никоҳ

02:43 / 17.08.2021 | Charos | 352
Ассалому алайкум! Холам фарзанд кўра олмасликлари туфайли онам фарзанд туғиб холамга берганлар, лекин у укам ҳақиқий ота-онасини холам ва поччам деб билади. Динимизда ҳақиқий отасини айтиш кераклигини биламиз, лекин айтишмаган. Саволим шуки, яқинда ўша укамнинг тўйи бўлади ва никоҳ ўқилади. Никоҳ ўқилганда ўз отасини исмини айтиш керак менимча. Шу вазиятда биз нима қилсак бўлади? Биз никоҳи ҳақиқий никоҳ бўлмаслигидан қўрқяпмиз. Жавобингиз учун ва вақтингизни ажратганингиз учун ташаккур!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳақиқатни айтиш шарт, бошқасини ота-она дейиш катта гуноҳ. Ҳақиқатни билагнидан кейин ўз отаси номи билан никоҳланади. Валлоҳу аълам!