Ассалому алайкум! Эр-хотиннинг орасини ислоҳ қилиб бир-бирига меҳр-муҳаббатли бўлиши учун, эрнинг кўзини бошқа аёллардан тўсилиши учун ўқиладиган дуо борми? У қайси дуо?
– Ва алайкум ассалом! Бунақа дуо йўқ. Аллоҳдан сўрашда маълум лафзлар бўлиши шарт эмас. Дилдан чиқариб сўраш кифоя. Валлоҳу аълам!