Ассалому алайкум! Ёш болаларим бор, бири 3.5 ёш, бири 1.5. Уларни қори, қория қилиб улғайтириш ниятидамиз. Шу мақсадда фақат Қуръон тинглашлари тарафдориман. 10 соатлик Қуръон ўқилган аудиони кун бўйи болаларим олдида ёқиб қўйсам жоизми? Аммо бир масала, улар бола, ўтириб тинглашмайди. Мен ҳам келинман, кўпинча келинлик вазифалари билан банд бўлиб қоламан. Ўтириб эмас, машғул бўлган ҳолда тинглашимиз жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!