Таҳорат

02:30 / 25.08.2021 | Nilufar | 513
Ассалому алайкум! Агар виделение қиндан оз миқдорда ички фаржга чиқса, бу миқдор ташқи фаржни намламайди. Намоз ўқиб бўлиб таҳорат текшириб кўрилганганда ташқи фарж қуруқ аммо ички фаржда виделение борлигини билса, намозни қайтадан ўқиши керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! То ташқарига чиқиб зоҳир бўлмагунича таҳорат синмайди. Валлоҳу аълам!