Эр хотин муносабати

22:55 / 24.08.2021 | Marjona | 410

Ассалому алайкум! Эрм бошқалар билан тортишса ёки бошқа нарсадан асабийлашса мендан аламини оладилар бесабаб бақриб жеркиб жанжал қилади мен нима қилсам менга бундай муомилада бòлмайди кейн уйдагларини одамларни олдида ҳам арзимаган нарсага урушб беради кейн узр сòраб òтради айбм буса òзмга алоҳида гапринг ҳаммани олдида изза қилманг десам ҳам ҳоп деб яна шундай қилади бундай вазятларда нима қилсам бòлади? аллоҳ рози бòлсин жавобиз учун олдиндан рахмат

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Баъзи эркакларнинг мизожи шундай бўлади. Импульсив бўлиб, бир пастда портлаб жунбушга келади. Аммо бундайлар тезда ҳовуридан тушадилар. Барча инсонларда яхши ва ёмон томони бўлганидек турмуш ўртоғингизнинг ҳам яхши томонлари кўп. Бу каби инсонлар жисмонан бақувват уйим-жойим дейдиган оилапарвар бўладилар. Агар турмуш ўртоғингизнинг бу феъли бўлмаганида эҳтимол бошқа ёмон томони бўлар эди ва балки у ҳолда сиз феълига умуман сабр қила олмасмидингиз? Турмуш ўртоғингизнинг қандай яхши фазилатлари бор ана шулар ҳақида кўпроқ ўйлаб кўринг. Кўпроқ табассум қилиб туринг. Жаҳли чиққан вақтида олдида турмасликка ҳаракат қилинг. Бора-бора бу жиззакилиги анча босилади. Эркак кишини ёш бола каби тарбия қилиб бўлмайди, насиҳат қилиб бўлмайди. Кайфияти чоғ вақтида мусулмон одамнинг феъл-атвори қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги ҳадис ва ривоятлардан ўқиб беринг. Фақат буни бировнинг қулоғи учундек ўқинг. Эшитганида эркак киши ўзига хулоса қилиб олади. Унда йўқ бўлган фазилатларини бордек тасаввур қилиб ўзига “сизда фалон ва фалон фазилатлар бор менга шу ҳолатингиз жуда ёқадида” каби гаплар билан мақтаб қўйинг. Иншааллоҳ шундай бўлади. Валлоҳу аълам!