Ота-она рухсати

02:47 / 26.08.2021 | ... | 571
Ассалому алайкум! Тошкентда университетда ўқийман, лекин уйим бошқа шаҳарда. Ислом академиясида очилган "Қуръон ва тажвид" курсларига қатнашмоқчиман. Лекин ўтган йили Хадичаи Кубродаги курсга бормоқчилигимни ота-онамга айтганимда рухсат бермаган эдилар. Энди ўзим ишлаб, пул йиғиб Тошкентдалигимда бориб ўқимоқчиман, чунки бизнинг шаҳарда бунақа имконият йўқ, лекин уйдагиларим яна рухсат бермайди, деб ўйлайман. Рухсат сўрашим керакми, ёки бораверсаммикан?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Рухсатларисиз боришингиз жоиз. Рози қилиб борсангиз янада яхши. Валлоҳу аълам!