Кератин қилиш жоизми?

02:44 / 26.08.2021 | Maftuna | 1006
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Гўзаллик салонларида сочларни бўяб кератин қилишади. Салончи қизлар кератин сочда қоплама ҳосил қилмайди, қўрқманг, дейди. Бемалол таҳорат ва ғусл ўтади, дейишди. Кератин сочга жуда фойдали, тўкмайди ва мустаҳкам қилади, дейишди. Шу ўринда мен ҳам бўёқлардан фойдаланмай табиий хинага бўяб кератин қилдирсам бўладими ёки мумкин эмасми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Биз умумий қоидани айтамиз, сув ўтказса жоиз, ўтказмаса жоиз эмас. Хулосани ўзингиз қилиб оласиз. Валлоҳу аълам!