Ассалому алайкум! Таяммум ер жинсидан бўлган нарса билан қилинади, деб ўқигандим. Яқинда бир илмли киши қўлларини ёстиқ, кўрпача ёки деворга (ғишт эмас, гулқоғозли) уриб таяммум қилаётганларини кўрдим. Ёстиқ, кўрпачадан кўтарилган чанга бўлаверса керак, деб ўйладим. Лекин деворни тушунолмадим. Шу қанчалик тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Чанг билан таяммум қилиш жоиз экани эътибордан. Бу нарсалардан керак бўлган чанг чиқмаса, таяммум ҳосил бўлмайди. Валлоҳу аълам!