Ассалому алайкум! Фарзандли бўлганимга 10 кун бўлди, ҳали қулоғига азон айттирганимиз йўқ. Саволим, азон айтиш муддати қанча? Киндиги ҳали тушмаган, тушса чўмилтириб, кейин азон айттирамиз, дейди уйдагиларим.
– Ва алайкум ассалом! Азонни имкон фадар тезроқ айтиш керак. Азон айтиш учун ҳеч нарса шарт эмас, ювинтириш ҳам. Валлоҳу аълам!