Ассалому алайкум! Ёлгиз онаман, ҳозирда 2 ўғлим билан Америкада истиқомат қилувчи тоғамнинг уйларида яшайман. Бу уйда яшашимга келинойим қарши, шу сабаб қариндошлар орасида кўнгилни хира қилувчи сўзлардан чарчадим. Ўзимизни беминнат бош панамиз бўлишини истаб субсидияга документ топширмоқчиман. Сабаби уй олишга ёки бошлангич тўловни тўлашга пулим ҳам, имкониятим ҳам йўқ! Субсидияда фоизи бор экан, илтимос тўғри йўл кўрсатинг токи адашиб қолмай.
– Ва алайкум ассалом! Субсидия бу - бошланиши ҳадя билан бошланувчи фоизли қарз. Фоизга қарз бериш ва олиш рибо ҳисобланади. Валлоҳу аълам!
Нилуфар Аллаберганова, Ислом молияси тадқиқотчиси