Вертуал аутизм

20:38 / 19.08.2021 | Zarnigor | 1501

Ассалому алайкум! Мени 4 ёшли қизим ва 2 ёшли ўғлим бор. Мен вертуал аутизм ҳақидаги мақолаларингизни ўқидим ва билдимки мени болаларим шундай экан. Мен уларга жуда кўп мултик кўришига қўйиб берганман. Уриб тарбияламоқчи бўлганман. Ўзим ҳам жуда кучли ғазабланадиган одамман. Уларга кўп озор берганман. Бу характер деб уйладим, жуда кўп тавба қилдим. Лекин жаҳл чиққанда болаларимни уряпман. Биляпманки менга шифокор маслаҳати керак ва даволанишим керак. Болаларим танасини ривожланиши китода ёзилганидек лекин руҳияти ва мулоқот қилиши орқада. Менга ва болаларимга қандай маслаҳат бера оласизлар. Вертуал аутизмни қандай даволаса бўлади?

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Бу касалликнинг шифоси шундаки болаларни мумкин қадар телевизор, телефон, компьютер, смартфон, планшет кабилардан чегаралаш керак бўлади. Аввал ўзингиз болаларнинг олдида смартфонларга қарамаслигингиз керак. Болалар билан болалар ўйинларини ўйнашни йўлга қўйишингиз керак. Копток билан ўйнаш, арқонда сакраш, бекинмачоқ  ўйнаш каби. Айнан мулоқот, ўйинлар орқали боланинг мияси шакллана боради. Бола ҳар куни экранга қараб ўтирверса мия шаклланмайди. Валлоҳу аълам!