Ассалому алайкум! Оилада ўғил фарзанд туғилмагани учун амакимни ўғлини туғилиши билан асраб олганмиз. Укам асраб олинганини билмайди. Ёши 15 да. Яқинда ҳижобга киргандим, уни олдида рўмолсиз, маҳрамларим олдида юргандек юришим жоизми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. У сизга номаҳрам. Валлоҳу аълам!