Тез-тез ҳалокатга йўлиқиш

10:40 / 05.10.2021 | Komila | 444
Ассалому алайкум! Ҳурматли Одинахон опа! Берадиган саволимга жавобингиз мен учун жуда ҳам муҳим. Қизим 7 ёшда, болаларим ичида энг меҳрибони ҳам, энг кўнгилчани ҳам шу қизим. Негадур у билан кўп кўнгилсизликлар юз бераверади. Кўп йиқилади. Бир сафар 3 ёшида оёғи ҳам ёмон куйган. Шу йил ёзнинг ўзида аввал девор қиррасига кўзи бойлоқ ўйнаб урилиб анча кун пешонаси шишиб юрди. Бир ойча ўтмай катта йўлда аварияга учради. Машина пачоқ бўлди, фаралари синди, алҳамдулиллаҳ боламга 2 та чок тушди, бирор суяги синмай тезгина тузалиб кетди. Қурон дарсига акаси билан қатнаб қайтишётганди, онам Аллоҳни йўлида юрган қизимни Аллоҳ ўзи асради, деб айтдилар. Мана энди 2 ой ҳам ўтмасдан зинадан йиқилиб яна пешонасига 2 чок тушди, кўзлари шишиб юрибди. Ўзим ўқиб қўяман йиқилган пайтларида лекин сураларни, кирилл алифбосида ёдлаганман . Энди болаларим билан ўрганяпмиз араб алифбосини. Дадаси ҳам Қуръондан саводи йўқ, лекин болаларни ўқиб қўядилар, таъсирини сезамиз. Қизим учун нима қилайлик? Сизга Аллоҳдан илмингизни янада зиёда қилишини сўрайман. Бизни ҳам дуо қилиб қўйинг. Раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Дами ўткир инсонга дам солдиринг. Кўз тегиш муолажасини қилинг. Муҳофаза дуоларини ўқиб юрсин ўзи. Сиз ҳам ўқиб дам солиб қўйинг.

(Аъзуъ бикалиматиллаҳи ат-тааммати мин шарри маа холақ.
Бисмиллаҳиллази ла ядурру маъа исмиҳи шайъун фил арди ва лаа фис-самааи, ва ҳувас-самиъул ъалийм.) 

Валлоҳу аълам!