Қозонга сув солиш

11:12 / 05.10.2021 | tamadi 3 | 660
Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки, бувим хар гал ошхонада ювилган қозонни кўрсалар ичига сув солдириб қўядилар. Агар солинмаган бўлса уршиб берадилар, қозонга сув солса уйда барака бўлар эмиш, агар онам сув солмаган бўлсалар уйдан баракани учирасан деб кўнгилни хира қиладиган гапларни айтадилар . Ушбу ҳолатда биз қандай йўл тутишимиз керак? Қозонга сув солса уйда барака бўлади, деган гап бидъат эмасми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бидъат. Шу сув баракани жалб қилади, ризққа сабаб бўлади деб эътиқод қилиш ширк. Валлоҳу аълам!