Ассалому алайкум! Аям фотиҳа олгандилар, оқсуяк тўралардан. Шу сабабли таъзияларга бориш мумкин эмас, дейишибди. Оқ момолар динимизда борми?
Нима қилишни маслаҳат берасиз?
– Ва алайкум ассалом! Бундай нарсалар динимизда йўқ. Ҳамма мўмин мусулмон таъзияга бориши жоиз. Аёл кишига эрининг рухсати бўлса бўлди. Валлоҳу аълам!