Ҳайз пайтида Қуръоний дуо

10:59 / 05.10.2021 | Durdona | 558
Ассалому алайкум! Саволим: Ҳайз пайтида Қуръон оятларини тиловат қилиб бўлмаслигини жавобларингиздан билиб олдим. Кунлик дуоларим ичида Қуръоний дуолар ҳам бор эди. Мисол учун, Мусо алайҳиссалом дуолари, Юнус алайҳиссалом дуолари, ёки бошқа шунга ўхшаш дуоларни айтиб, баъзиларини тасбеҳда такрор қилиб юрардим. Ҳоиза вақтимда ҳам дуо ўрнида айтсам, такрор қилсам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўлиқ оятдан иборат бўлса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!