Кўп қаватли уйлардаги болалар майдончаси

10:55 / 05.10.2021 | Zilola | 415
Ассалому алайкум! Биз кўп қаватли уйда яшаймиз. Уйимиз ҳовлисидаги болалар майдончаси эски, бироз хавфли. Ёнимизда янги қурилган кўп қаватли уй бор. У ерда хавфсиз ва бир нечта болалар арғимчоқлари бор. Дом ховлисининг дарвозаси ва қоравули йўқ. 3 ёшли қизим бор, ўша домнинг майдончасига олиб чиқиб ўйнатишим мумкинми? Зарар етказмаган ҳолда, ҳовли эгалари ҳаққига дуо қилиб. Рухсат сўрашга масъулларни танимайман. Жавобингиз учун раҳмат! Аллох барчамиздан рози бўлсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Масъулларни топиб рухсат сўраш зарур. Бу саволни берганингиз учун ташаккур. Валлоҳу аълам!