Исломий туй

19:17 / 05.10.2021 | Muslimaat Obidova | 2726
Ассалому алайкум! Биламиз, суннатга мувофик тўй бу кам ҳаражат қилинган тўйлар. Бизни ўзбекчиликда қудаларга сарпо қилиш деган урф одат бор. Лекин, қудаларга эмас, келин томон куёвга, куёв томон эса келинга сарпо (кийим кечак) қилишига динимизда қандай қаралади? Бу исрофгарчилик эмаску, ўзини бўлажак куёви ёки келинига керакли бўлган нарсаларни қиляпти. Илтимос, шу ҳақида батафсил тушунтириб беринг, устоз.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатда ҳадялашиш жоиз. Бу эса, мажбурий эмас, ихтиёрий бўлиши лозим. Чин дилдан, савоб умидида берса, ким кимга берса ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!