Эрга муомала

06:53 / 10.10.2021 | Sadoqat | 913
Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ, бизларга бераётган таълим ва тарбиянгиз учун раҳмат. Турмуш ўртоғим ичишни ташлаб намозларни йўлга қўйгандилар. Лекин кўп ёлғон гапирадилар. Уйга шом вақтида келсалар ўқийсизми десам ишхонада ўқиганман, деб турволардилар. Мен бунга ишонмасдим. Чунки намоз кирган вақт билан йўлга кетган вақт мос келмасди. Охири умуман намоз ўқимай қўйдилар. Энди ичишни ҳам бошладилар. Мен уришдим. Энди ўзгараман деб ваъда бердилар. Ҳар доим шунақа ваъдаларни бериб устидан чиқмайдилар. Мен намозларингизни йўлга қўймагунингизгача сиз билан ётмайман, деб бошқа хонага чиқиб олдим. Шундай қилишга ҳақим борми? Умуман аёл сифатида у киши билан қандай муомала қилсам бўлади?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Сиз у учун жавобгар эмассиз. Сиз аёллик вазифангизни қилинг. Шунга масъулсиз. Ҳидоят Аллоҳдан.  https://t.me/muallim_media/308 Валлоҳу аълам!