Ҳижоб ўраш

08:10 / 11.10.2021 | Soliha | 417
Ассалому алайкум! Устоз, мен яқинда турмушга чиқаман. Алҳамдулиллаҳ ҳижоблиман. Лекин бўлажак турмуш ўртоғим уйдагиларим олдида ҳам ҳижоб ўрайсиз, деяпти. Фақат ўзимизнинг хонамизда ечасиз ҳижобингизни деяпти. Мен уйдагилар олдида орқамдан ўраб юраман десам кўнмаяпти. Устоз, уйдагилар олдида орқамдан ўрасам ҳам бўладими? Фақат дарвозадан ташқарида ўрайман, десам кўнмаяпти. Қандай маслаҳат берасиз?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Номаҳрамлар олдида ўрашингиз шарт. Маҳрамлар ва аёллар орасида шарт эмас. Куёв ичкарида номаҳрамлар бўлиши эътиборидан шундай талаб қилаётгандир. Валлоҳу аълам!