Силаи раҳм

11:23 / 11.10.2021 | Agzamova Dilnozaxon | 332
Ассалому алайкум! Ҳурматли устоз, менга маслаҳатингиз жуда зарур, ўзим билан ўзим курашаётгандекман гўё. Амакимнинг қизи онамга ноўрин гаплар гапириб озгина ранжитиб қўйганди, шу-шу орамизда қандайдир совуқлик тушган. Тўғрироғи у қиз алоқани узган (яъни байрамларда табриклаб телефон қиларди, шунга ўхшаш ҳолатлар йўқолган), лекин қариндошликни узиб юбормаганмиз юзаки гаплашамиз. Мени қийнаётган нарса шуки, қариндошлик узилмасин, силаи раҳм йўқолмасин, деб ўзим хабар ёзиб, ҳол-аҳвол сўраб тураман, шундаям зўрға ёзиб қўяди. Шу ҳолат ғашимга тегяпти тўғриси. Аслида хато ундан ўтган мен ялиниб ётибман, деб. Нима қилай устоз, маслаҳат беринг илтимос.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Алоқани узманг. Мулоқот қилиб туринг. Ундан яхши жавоб бўлмаса, би сизга таъсир қилмасин. Чунки сиз ундан яхши муносабат топиш учун мулоқот қилмаяпсиз, балки Аллоҳнинг розилиги учун қиляпсиз. Валлоҳу аълам!