Ошхонадан ортган овқат

18:15 / 10.10.2021 | sumayya 1 | 535
Ассалому алайкум! Қайнонам бир корхонада ошпаз бўлиб ишлайдилар. Ишхона ажратган маблағга бозорлик қилиб овқат пиширадилар. Ҳар куни ортиб қолган овқат ва нонларни уйга олиб келадилар. Мен бу овқатлар ҳалолми деб сўрамоқчиман. Мен уларга қўл урмайман, емайман ҳам.
Лекин оиламдаги бошқа аъзолар буни еяпти, мен эса уларга ҳеч нарса деганим йўқ. Виждон азобидаман. Аввало Аллоҳ тўғри йўл кўрсатсин. Сиздан маслаҳат сўрамоқчиман қандай йўл тутсам ҳаммага яхши бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бунга пул берган жиҳатнинг розилиги керак. Валлоҳу аълам!